Тошкент аэропортида 90 миллион сўмлик дори воситалари яширинча олиб ўтилиши олди олинди
Тошкент халқаро аэропортида фуқаро салкам 90 миллион сўмлик дори воситаларини яширинча олиб ўтмоқчи бўлди.
Ҳиндистондан учиб келган йўловчилардан бири “яшил йўлак” орқали ҳаракат қилган бўлса-да, унинг юклари текширилганда фуқарога тегишли 9 хил турдаги ва номдаги жами 248 дона дори воситалари борлиги аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу дориларнинг умумий қиймати 88,4 миллион сўмни ташкил этади.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан сўроқ ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ш.Маматуропова,
ЎзА