Тўрақўрғонда чигит экиш мавсуми бошланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги “Зумрад Ибрат” фермер хўжалиги дала майдонида чигит экиш мавсуми билан боғлиқ вилоят кўргазмали семинари ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигида жамоатчилик вакиллари, соҳа фахрийлари, туманлар ҳокимлари, қишлоқ хўжалигига дахлдор ташкилотлар раҳбар ва мутахассислари иштирок этди.
Жорий мавсумда вилоят бўйича 48 минг 800 гектар майдонга чигит экилиб, ҳар гектаридан ўртача 52,2 центнердан, жами 254 минг 500 тонна пахта хомашёси етиштириш мақсад қилинган.
[gallery-28375]
Семинарда чигит экиладиган майдонларни экишга тайёрлаш, экиш ишларини тез ва сифатли ташкил этиш бўйича амалий ишлар кўрилди. Мутахассислар томонидан, айниқса, плёнка остига қўшқатор усулда уруғ қадаб, томчилатиб суғориш тармоғини ҳам тортиб боришнинг тартиб-таомиллари, афзалликлари атрофлича тушунтириб берилди.
Тадбирда ерни тайёрлашдан тортиб, ўз вақтида чигит экиш, уруғ сифати, ундириб олинган ниҳолларга ишлов бериш, ўсимликларни касалликларга қарши дорилаш, бунда замонавий техника ва технологиялардан самарали фойдаланиш масалаларига эътибор қаратилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА