Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ошмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманида фаолият юритаётган “Asadbek Isoxon Sanoat Tekstil” корхонаси тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги корхоналардан бири ҳисобланади.
2015 йилда ташкил этилган корхонада бугунги кунда 15 нафар киши доимий иш билан таъминланган. Бу ерда костюм ва шимлар учун махсус қоплар ишлаб чиқарилиб, маҳсулотлар ички бозорга етказиб берилмоқда.
Корхонада маҳсулот сифатига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Замонавий технологиялардан фойдаланиш ва ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш ҳисобига маҳсулот турларини кенгайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
[gallery-29781]
Маълум қилинишича, 2025 йилда 500 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 600 миллион сўмга етказиш режалаштирилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА