Томорқачилик орқали фаровонлик сари
ФОТОРЕПОРТАЖ
Томорқа — оила фаровонлиги, барака ва қўшимча даромад манбаи ҳисобланади. Ундан самарали фойдаланиш орқали рўзғор даромадини ошириш мумкин.
Наманган вилояти Чортоқ туманининг Юксалиш маҳалласида яшовчи Шуҳрат Фозилов ўз томорқасида иссиқхона ташкил этиб, помидор етиштирмоқда. Етиштирилган маҳсулот ички бозорда сотилиб, оиласига барқарор даромад келтирмоқда.
Айни пайтда хонадонда 10 бош қўй парваришланмоқда. Ўтган йил кузида олинган қўйлар ҳозирда қўзилаб, улар сонини янада кўпайтириш имконини бермоқда. Яқин вақт ичида қўйлар сони 20 бошга етиши кутилмоқда.
[gallery-28197]
Бу эса томорқа имкониятларидан оқилона фойдаланиш орқали даромад манбаини кенгайтириш мумкинлигини кўрсатади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА