TIIF Open теннис турниридан фоторепортаж
Жорий йилнинг 16–18 июнь кунлари пойтахтимизда V Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади. Юбилей мақомидаги мазкур нуфузли тадбир Ўзбекистоннинг инвестициявий ва саноат салоҳиятини халқаро майдонда кенг тарғиб этишга хизмат қилади.
Форумда давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро молия институтлари вакиллари, йирик трансмиллий компаниялар ҳамда инвестиция фондлари раҳбарларининг иштирок этиши кутилмоқда. Тадбирда дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатидан 4 мингдан зиёд иштирокчи қатнашиши режалаштирилган.
[gallery-29950]
Форум доирасида “Олимпия шаҳарчаси” кортларида TIIF Open теннис турнири ўтказилди. Шунингдек, 16 июнь куни «Янги Ўзбекистон» боғида Silk Road Night Run оммавий югуриш мусобақаси ташкил этилади.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА