Тиббиёт соҳасини давлат томонидан молиялаштиришнинг назарий асослари
Достонбек Улуғбек ўғли САМАНДАРОВ докторант Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Тошкент, Ўзбекистон Е-mail: i-bd 7@mail.ru
Аннотация
Ушбу мақолада соғлиқни сақлаш тизимини давлат томонидан молиялаштиришнинг назарий асослари ўрганилган. Соғлиқни сақлашнинг самарали молиялаштириш тизимини яратиш орқали аҳолига сифатли ва адолатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятлари таҳлил қилинган. Халқаро тажрибалар, хусусан, Германия, Швеция ва АҚШнинг молиялаштириш моделлари кўриб чиқилиб, уларнинг афзаллик томонлари ва камчиликлари таҳлил қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилган.
Таянч сўзлар: соғлиқни сақлаш, давлат томонидан молиялаштириш, мажбурий тиббий суғурта, давлат-хусусий шериклик, тиббий хизматлар, иқтисодий самарадорлик, соғлиқни сақлаш тизими.