The Times: НАТО Россия қўшинини кузатиш учун СИдан фойдаланмоқда
НАТО “Palantir Technologies” компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Maven Smart System” (MSS NATO) сунъий интеллект тизимидан Альянснинг шарқий қанотидаги вазиятни кузатиш учун фойдаланишни бошламоқда, деб хабар берди “The Times” нашри.
Платформа сунъий йўлдош, дрон ёки радар станциясидан олинган маълумотни бирлаштириб, Россия қўшини ҳаракати ва амалий вазиятда рўй бераётган ўзгаришни таҳлил қилади. Тизим қўмондонликни эҳтимолий таҳдиддан эрта огоҳлантириши ҳам мумкин.
Таъкидланишича, СИ РФ бўлинмалари қайта жойлашишини тезкор равишда аниқлай олади. Шунингдек, қуролли можаро юзага келган тақдирда разведка таҳлили ва нишонни аниқлашда ҳам ёрдам беради.
С.Раҳимов, ЎзА