Термизда уч авлод вакиллари учрашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги “Азизбек” тантаналар саройида “Уч авлод учрашуви” тадбири бўлиб ўтди.
Унда, меҳнат фахрийлари, турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган нуронийлар, диний идора вакиллари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда фаол ёшлар иштирок этди.
Тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилувчи ислоҳотлар шиддат билан авж олгани, иқтисодиётни эркинлаштиришда салмоқли натижаларга эришилгани, Ўзбекистон дунёга қайта бағрини очгани, очиқлик сиёсатига дадил қадам ташлангани алоҳида таъкидланди.
[gallery-9983]
Шунингдек, халқимиз фаровон яшаши учун ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ва амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари натижасида, кейинги йилларда Термиз шаҳри янгича қиёфа касб этгани борасида фикрлар билдирилди.
Самимий мулоқотда тинч ва хотиржам ҳаётимиз, фаровон кунларимизга шукроналик тилга олинди. Бир пиёла чой устида давом этган тадбирда санъаткорларнинг қўшиқлари барчага завқу-шавқ улашди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА