Термизда “Дўстлик” фестивали бўлиб ўтди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Халқлар дўстлиги куни муносабати билан республика бўйлаб ўтказилаётган “Дўстлик” фестивали доирасида Термиз шаҳрида ҳам байрам тадбирлари юқори савияда ташкил этилди.
Фестивалнинг “Дўстлик оҳанглари” гала-концерт дастурида турли миллат ва элат вакиллари миллий куй-қўшиқлар, жўшқин рақслар ҳамда саҳна кўринишларини намойиш этди. Чиқишларда Янги Ўзбекистонда қарор топган миллатлараро тотувлик, ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик муҳити ўз ифодасини топди.
[gallery-30569]
Тадбирда дўстлик, ҳамжиҳатлик ва бирдамлик ғоялари кенг тарғиб қилиниб, мамлакатимизда тинчликни асраш, турли миллат ва элат вакиллари ўртасидаги аҳилликни янада мустаҳкамлашнинг аҳамияти таъкидланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА