Театр саҳнасида “Сулувлар”
Маннон Уйғур номидаги Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри жамоаси жорий ижодий мавсумда ўзининг янги асарлари билан театр ихлосмандларини хушнуд этмоқда.
Маннон Уйғур номидаги Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри жамоаси жорий ижодий мавсумда ўзининг янги асарлари билан театр ихлосмандларини хушнуд этмоқда.
Театр саҳнасида бу гал ёшлар ҳаётини юмор воситасида акс эттирган комедия томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди.
Саньат арбоби Мансур Равшанов режиссёрлигида яратилган янги саҳна асарининг номи “Сулувлар” бўлиб, унда ёшлар ҳаёти, уларнинг ўй-хаёллари, севги ва садоқат туйғулари қизиқарли воқеалар орқали талқин этилган.

