ТДТ мамлакатлари бандлик ва ижтимоий ҳимоя бўйича ишчи гуруҳ тузади
Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) га аъзо мамлакатлар ва тузилмадаги кузатувчи ўлкалар меҳнат, бандлик ва ижтимоий ҳимоя бўйича ишчи гуруҳ тузади.
Бу ҳақда “АзерТАЖ” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ушбу қарор Бокуда бўлиб ўтган ТДТ меҳнат, бандлик ва ижтимоий ҳимоя вазирларининг биринчи йиғилишида қабул қилинди.

Таъкидланишича, ишчи гуруҳнинг мақсади – меҳнат қонунчилиги ва ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, иш жойида соғлиқ ва хавфсизлик ҳамда гендер тенглиги соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашдир.
Хабарга кўра, йиғилиш якунлари бўйича қўшма декларация имзоланган.
С.Раҳимов, ЎзА