Ташев Сарвар Норбобоевичнинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Ахборот-коммуникация тизимларида пакетларни динамик фильтрлаш усуллари ва алгоритмларини такомиллаштириш” мавзусида
Ташев Сарвар Норбобоевичнинг 05.01.05-“Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот ва киберхавфсизлик” ихтисослиги бўйича “Ахборот-коммуникация тизимларида пакетларни динамик фильтрлаш усуллари ва алгоритмларини такомиллаштириш” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги DSc.09/2025.27.12.T.01.02 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 4 сентябрь куни соат 11:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100084, Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 108-уй. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Тел.: (99871) 238-64-43
E-mail: tuit@tuit.uz