Танлов асосида илмий ташкилотларга раҳбарлар тайинланди
Фанлар академияси илмий ташкилотлари директорлик лавозимларига ўтказилган танлов натижаларини эълон қилди.
Хабарингиз бор, илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан Физика-математика ва техника, Кимё-биология ва тиббиёт, Ижтимоий-гуманитар фанлар ҳамда Минтақавий бўлимлардаги қатор илмий муассасалар директорлик лавозимларига танлов ўтказилган эди.
Танлов жараёнида 65 ёшгача бўлган номзодларнинг илмий салоҳияти, касбий тажрибаси, раҳбарлик қобилияти ҳамда илмий муассаса фаолиятини ривожлантиришга қаратилган дастур ва таклифлари инобатга олинди.

Юқорида раҳбарликка тайинланган илмий муассасалар рўйхати билан танишишингиз мумкин.
Шунингдек, директорлик лавозимига янги тайинлов ўтказилмаган илмий ташкилотлар учун йил якунига қадар қайта танлов эълон қилиниши режалаштирилган.
Муҳайё Турдалиева, ЎзА