Таълим ислоҳоти — тақдиримиз мезони (+видео)
Йиллар давомида ривожланган давлатлар рўйхатида энг юқори ўринларда турувчи мамлакатлар тарақиёти замирида, энг аввало, таълим ва унга нисбатан жамият ва давлатнинг муносабати ётиши инкор этиб бўлмас акциомага айланган.
Сўзсиз, таълим ҳақида гап кетганда, аввало, кўз ўнгимизда ўқитувчи-педагог гавдаланади. Ушбу шахснинг ҳуқуқий мақоми, унга яратиб бериладиган шарт-шароитларни ҳал қилмасдан туриб, сифатли замонавий таълим ҳақида ўйлаш мумкин эмас, аслида. Шу сабабли ҳам янгиланган Конституцияда давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиши, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши таъкидланди. Белгиланган конституциявий нормаларни ҳаётга тўлақонли тадбиқ этиш мақсадида қатор қонунчилик ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Жумладан, кенг муҳокамалар асосида лойиҳаси тайёрланаётган “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини келтириб ўтиш мумкин.
Мухтасар қилиб айтганда, таълимга бўлган эътибор Бош Қомусимизда алоҳида қайд этилиши ва бу борадаги давлатимиз томонидан олиб борилаётган кенг кўлмали ислоҳотлар келажакда Ўзбекистоннинг илм-фан соҳасидаги муваффақият чўққиларини эгаллашига хизмат қилади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/9h6IRCKciuw" title="Taʼlim islohoti — taqdirimiz mezoni" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, М.Юсупов, А.Аҳмедов(видео), ЎзА