Талаба-спортчиларимиз Хитойда зафар қучди
Хитой пойтахти Пекинда талаба-спортчилар ўртасида теннис бўйича ўтказилган нуфузли J300 тоифасидаги халқаро турнирнинг жуфтлик баҳсларида ҳамюртларимиз ғолиб чиқди.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 1-босқич талабалари Акмал Абдуллаев ва Данил Квасов саралаш мусобақаларини муваффақиятли ўтказди.
Улар турнир финалида Жанубий кореялик Вонмин Ким ва хитойлик Ҳанлеи Лу жуфтлиги билан тўқнаш келди.
Данил Квасов ва Акмал Абдуллаев маҳаллий мухлисларнинг ўзига хос босими остида ўтган ўйинда рақибларини 7:6, 6:3 ҳисобида мағлуб этиб, ғолибликни қўлга киритди.
Т.Рўзиев,
ЎзА