Таиландда самолёт ҳалокатида 9 киши ҳалок бўлди
Кеча Таиланд шарқида кичик самолёт ҳалокатга учради. Натижада беш нафар Хитой фуқароси, экипажнинг барча 4 аъзоси қурбон бўлди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар берди.
Мамлакат фуқаро авиацияси маъмурияти маълумотига кўра, “Thai Flying Service” маҳаллий чартер рейсини амалга ошираётган “Cessna Caravan C208” ҳаво кемаси Бангкок халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилгач, ҳаракатни бошқариш маркази билан алоқа узилган ва самолёт радардан ғойиб бўлган.
Айни пайт қидирув-қутқарув амалиёти давом этяпти.