Тадбиркорларга янги имтиёзлар мазмун-моҳияти тушунтирилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона шаҳрида Солиқ қўмитасининг масъул ходими иштирокида тадбиркорлик субъектлари учун амалий семинар ташкил этилди.
Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 27 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти тадбиркорларга батафсил тушунтирилди.
[gallery-31331]
Хусусан, кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишга уч йил муддатга мораторий жорий этилгани, шунингдек, солиқ текширувлари қайси ҳолларда ўтказилиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, 2027 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектларига экспорт операциялари бўйича юзага келган муддати ўтган дебитор қарздорликни ўз маблағлари ҳисобидан сўндириш имконини берувчи бир марталик умумдавлат акцияси жорий этилгани хусусида тушунтиришлар берилди.
Тадбир давомида тадбиркорларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА