Тадбиркорлар ва экспортчилар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди (Видео)
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида тадбиркор ва экспортчилар, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Божхона қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги мутасаддилари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.
Унда соҳадаги янгиликлар, экспортчиларга берилаётган молиявий ва божхона имтиёзлари муҳокама қилинди.
Тадбирда Агентлик томонидан 2026 йилда амалга оширилган асосий ишлар сарҳисоб қилинди. Жумладан, ЖСТ ва GSP+ талаблари асосида 672 та халқаро стандарт қабул қилиниб, корхоналарга 2 115 та стандартдан фойдаланиш имкони яратилди, шунингдек, 525 та янги стандарт лойиҳаси тасдиқланди.
Шу билан бирга, ҳудудлардаги 1 149 та экспортёр корхонага 1 511 та амалий ва консультатив хизмат кўрсатилди. Бунинг натижасида маҳаллий маҳсулотлар Германия, Колумбия, Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатлар бозорларига чиқарилди. 56 та экспортёрга 110 та мувофиқлик ҳужжати расмийлаштириб берилди.
Европа бозорига чиқиш мақсадида СЕ маркировкасини жорий этиш бўйича 12 та корхона билан ишланиб, 3 тасига сертификат олишда амалий кўмак кўрсатилди. Йил бошидан буён 665 та корхонада халқаро менежмент тизимлари жорий этилиб, умумий ҳисобда 960 та мувофиқлик сертификати расмийлаштирилди. Соҳадаги қонунбузилишларнинг олдини олиш мақсадида эса 9 784 та тадбиркорлик субъектига профилактик огоҳлантириш хатлари юборилди.
Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги келгусида ҳам маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш ва экспорт имкониятларини кенгайтиришда тадбиркорларни қўллаб-қувватлашни изчил давом этириши таъкидланди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ZVNAKr1xBDA?si=VtucOQPuROL7g8nh" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Ҳамроз Баёнов, Ойбек Давронов (видео), ЎзА