Тадбиркордан 360 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда 1977 й.т., муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс маҳаллий тадбиркордан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Аниқланишича, у тадбиркор томонидан Чилонзор туманидаги
37 сотих ер майдонида нодавлат умумтаълим ҳамда мактабгача таълим муассасалари қурилиши режалаштирилганидан хабар топган.
Шахсий бойлик орттиришни мақсад қилган мазкур фуқаро ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли ва турли ташкилотлар орқали қурилиш жараёнларига фаол тўсқинлик қилишини айтиб ҳамда гўёки у ўзини қурилиш қилаётгандек кўрсатиб, фуқароларни “тинчлантириш” эвазига тадбиркордан 360 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.