Судьялар кўчат ўтқазишди
Навоий вилоят судларининг судья ва суд ходимлари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Судлар боғи”га янги кўчатлар ўтқазилди
Инсон соғлом бўлиши учун аввало, табиат соғлом, ҳаво мусаффо бўлиши керак. Кўчат экиб, боғ яратиш, атроф-муҳитни тоза ва озода сақлаш халқимизнинг асрлар синовидан ўтган миллий қадриятларидан бири ҳисобланади. Экологияни асрашга қаратилган бу долзарб вазифа бугун Президентимиз ташаббуси билан жорий этилган “Яшил макон” умуммиллий дастурида ўз ифодасини топмоқда.


Кўчат ўтқазиш тадбирларидан навбатдагиси Навбаҳор, Учқудуқ, Томди туманлари ҳамда Зарафшон шаҳри ҳудудида ташкил этилди.
Тадбирда вилоят судларининг барча судья ва суд аппарати ходимлари иштирок этиб, тупроқ ҳамда иқлим шароитига мос икки мингдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлар ўтқазилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси етарли тажрибага эга мутахассиснинг тавсиялари асосида амалга оширилди.
А. Бўриев, ЎзА мухбири