Стол теннисчиларимиз Таиланд турнирида қатнашмоқда
Таиланднинг Бангкок шаҳрида стол тенниси бўйича бешта ёш тоифаси бўйича “WTT Youth Contender Bangkok II” халқаро турнири ўтказилмоқда.
Ортда қолган гуруҳ босқичининг яккалик мусобақалари якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг 2 нафар аъзоси 1-ўринларни эгаллади.
Хусусан, мамлакатимиз “кичик ракетка” усталаридан Зоҳиджон Садриддинов 17 ёш тоифасида 2 та ғалаба эвазига 4 очко билан, 13 ёшгача бўлганлар орасида Ҳсин Ценг 2 очко билан ўз гуруҳларида етакчиликка эришди.

13 ёшли қизлар мусобақасида терма жамоамиз аъзоси Шаҳбозбек Ғуломиддинов 1 та ғалаба, 1 та мағлубият ҳолатида 3 очко билан гуруҳда 2-ўринни эгаллади.
Шунингдек, 17 ёшгача бўлган қизлар мусобақасида Мафтуна Элмуродова ва Эъзоза Ҳўрозова гуруҳ босқичи ўйинларида 1 очкони қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, “WTT Youth Contender Bangkok II” халқаро турнири U11, U13, U15, U17 ва U19 ёш тоифасида яккалик, жуфтлик ва аралаш жуфтлик тарзда ташкил этилмоқда.
Мусобақалар 12 сентябрга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА