Стандарт талабларига жавоб бермайдиган ўйинчоқлар реализацияси тўхтатилди
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги назорат инспекцияси томонидан Фарғона ва Хоразм вилоятларида ўтказилган давлат назорати тадбирлари давомида Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган, амалдаги стандарт ҳамда техник регламент талабларига жавоб бермайдиган ўйинчоқлар аниқланди.
Хусусан, Хоразм вилоятидаги назорат хариди давомида Хитойда ишлаб чиқарилган “Superlight Clay” номли ўйинчоқ техник регламент талабларига мос келмаслиги маълум бўлди. Фарғона вилоятидаги текширувларда ҳам стандарт талабларига жавоб бермайдиган бошқа турдаги ўйинчоқ маҳсулотлари аниқланди.
Тадбирлар якунига кўра, ушбу сифатсиз маҳсулотларнинг сотилиши белгиланган тартибда тўхтатилди. Уларнинг истеъмол бозорига кириб боришининг олдини олиш мақсадида маҳсулотлар утилизация қилинди.
Мутасаддилар ота-оналар ва истеъмолчиларга болалар учун ўйинчоқ харид қилишда уларнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигига, тегишли ҳужжатлари мавжудлигига ва белгиланган стандартларга мослигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этади.
Ҳамроз Баёнов,Ўз