Соҳил сув полоси бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди
Тошкент вилоятида соҳил сув полоси бўйича Ўзбекистон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган мусобақаларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган жамоалар ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Эркаклар ўртасида Наманган вилояти жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, мамлакат чемпиони бўлди. SST РОСММ жамоаси кумуш медалларни қўлга киритган бўлса, Тошкент вилояти вакиллари учинчи ўринни банд этди. Аёллар ўртасидаги баҳсларда эса “Uzbekistan Aquatics” жамоаси барча рақибларидан устун келиб, чемпионликни қўлга киритди. Тошкент шаҳри жамоаси иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, SST РОСММ мусобақани бронза медаль билан якунлади.

Соҳил сув полоси бўйича мамлакат чемпионати мазкур спорт турини ривожлантириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш ҳамда миллий терма жамоа захирасини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА