Соғлом ҳаёт сари дадил қадамлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда оммавий спортни ривожлантиришга қаратилган фармон ва қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро давлат педагогика институтида профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар иштирокида анъанавий эрталабки бадантарбия ҳамда спорт машғулотлари мунтазам ташкил этилмоқда.
Мазкур тадбирларда иштирокчилар жисмоний фаоллик билан шуғулланиш орқали соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, саломатликни мустаҳкамлаш, иш ва ўқиш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи кўникмаларни ривожлантирмоқда. Шунингдек, спорт машғулотлари ёшлар ва педагоглар ўртасида интизом, масъулият, иродалилик ҳамда жамоавийлик фазилатларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
[gallery-29016]
Институт жамоаси томонидан ҳар бир кунни жисмоний машқлар ва спорт билан бошлаш орқали Президентимиз томонидан илгари сурилган соғлом авлодни тарбиялаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва оммавий спорт ҳаракатини ривожлантириш борасидаги устувор вазифаларнинг амалга оширилишига муносиб ҳисса қўшмоқда.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари