Сирдарё вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди
Сирдарё вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Ички ишлар вазирлиги вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши самарали курашиш масалалари муҳокама қилинди.



Йиғилишда полковник Мирзараимов Сардор Тоҳирович Сирдарё вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлангани маълум қилиниб, янги раҳбар жамоатчиликка таништирилди.

Сардор Мирзараимов ички ишлар органларида тергов, тезкор-қидирув ва раҳбарлик лавозимларида кўп йиллик тажрибага эга. У мазкур тайинловга қадар Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти бошлиғининг ўринбосари – Жиноят қидирув хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


Ғулом Примов, ЎзА мухбири