SIPRI: Дунёда ядро қуроли кўпаймоқда
Тўққиз ядровий куч – АҚШ, Россия, Буюк Британия, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Шимолий Корея ва Исроил 2025 йил ядровий қуролни такомиллаштириш дастурини давом эттирган.
Стокгольм халқаро тинчлик тадқиқоти институти – SIPRI йиллик ҳисоботига кўра, бу давлатлар янги ядровий ёки шундай қуролга эга тизимларни жойлаштирган.
Таъкидланишича, жорий йил январь ойида тахминан 12 187 жанговар каллакдан иборат умумий глобал захирадан тахминан 9 745 таси фойдаланишга яроқли, деб баҳоланган. Тахминан 4012 ракета ва самолётда жойлаштирилган 2100-2200 оралиғидаги баллистик ракета бўйича юқори даражали жанговар тайёргарлик ҳолати мавжуд. Бу аслаҳаларнинг деярли барчаси Россия ва Қўшма Штатлар, озроқ даражада Франция ва Буюк Британияга тегишли.
Шу билан бирга мутахассислар таъкидлашича, Хитой ва Ҳиндистон тинчлик даврида ҳам вақти-вақти билан ракеталарга оз миқдорда ядровий каллак жойлаштираётган бўлиши мумкин.
Шунингдек, ядровий кучлар қуролсизланиш мажбуриятини тобора кўпроқ орқага суриб, ядровий энергияни намойиш этишга устувор аҳамият бераётганини таъкидлайди.
С.Раҳимов, ЎзА