Сифати кафолатланмаган дори воситалари аниқланди
Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий Гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармалари ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида 474 та қутида 472 минг 690 дона сифати кафолатланмаган дори воситаси аниқланди.
Улар талабга жавоб бермайдиган шароитда сақланган, келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар мавжуд бўлмаган. Дори воситаларининг умумий қиймати 279 миллион сўмни ташкил этди.
Мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири