СИ бойларни бойитмоқда: дунё бўйлаб миллионерлар сони рекорд даражага чиқди
“Capgemini” халқаро консалтинг фирмаси ҳисоботига кўра, сунъий интеллект гуллаб-яшнаши ва фонд бозори ўсиши туфайли 2025 йил тахминан 2 миллион янги миллионер пайдо бўлди.
Маблағи 1 миллион доллардан ортган шахслар сони 25,3 миллион нафар, жами глобал хусусий бойлик қиймати 98,3 триллион долларга етди. Бу технология компаниялари тезкор ўсиши, сармоядорлар СИга юқори ишонч билдириши билан боғлиқ. Таҳлилчилар таъкидлашича, “сунъий интеллект эйфорияси” глобал бозор кучайишининг янги босқичида асосий омилга айланди.
Асосий ўсиш Қўшма Штатлар ва Осиё-Тинч океани минтақасида кузатилмоқда. Ушбу минтақаларда технология ва саноат гуллаб-яшнаши актив капиталлашувини ошириб, янги бойлик яратилишини тезлаштирди. Шу билан бирга баъзи минтақалар, жумладан Яқин Шарқда товар беқарорлиги ва геосиёсий хавф туфайли тегишли миқдорда бойликка эга шахслар сони камайган.
С.Раҳимов, ЎзА