Швейцария Элчиси билан учрашув
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Швейцария Конфедерациясининг фавқулодда ва мухтор элчиси Оливе Шавни Ўзбекистондаги дипломатик миссияси тугаётгани муносабати билан қабул қилди.
Вазир меҳмонни қутлар экан, сўнгги тўрт йилда Швейцариянинг мамлакатимиздаги дипломатик ваколатхонасини бошқариб келаётган элчи О.Шавнинг икки томонлама ҳамкорликни изчил ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолади.
[gallery-2927]
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида сиёсий мулоқот фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Томонлар ўзларини қизиқтирган соҳаларда ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришга тайёрлигини тасдиқлади.
О.Шав, ўз навбатида, Швейцариянинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатида ишида ҳар томонлама ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.
ЎзА