Швеция Украинага қирувчи самолётлар беради
Швеция Бош вазири Ульф Кристерссон баёнот беришича, Швеция Украинага дастлабки 16 та “Jas 39 Gripen C/D” қирувчи самолётини жўнатади. Бу ҳақда Зеленский билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Учоқлар 2027 йил бошида етказиб берилади.
Зеленский ўз навбатида 90 миллиард евролик Европа Иттифоқи кредити эвазига барча 150 та “Gripen” қирувчи самолёти сотиб олинишини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, Швеция нафақат самолётлар, балки тегишли қурол-аслаҳа, жумладан рақиб учоқларига 200 км ёки янада кўпроқ масофага зарба бера оладиган “Meteor” ракеталари ҳам етказиб беради.
“Gripen” ёрдамида Украина бошқариладиган ҳаво бомбаларини ишга туширадиган Россия самолётларини ортга қайтариши мумкин.
С.Раҳимов, ЎзА