Швеция истироҳат боғида нохуш воқеа
“Reuters” хабар беришича, якшанба куни Швеция пойтахти Стокгольмдаги “Грона Лунд” истироҳат боғида ғилдиратма ҳалинчак – “Jetline” ҳалокатга учраши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, тўққиз киши жароҳат олди.
Гувоҳлар айтишича, қурилма ҳаракат пайтида қисман рельсдан чиқиб кетган ва одамлар ерга қулаган.
“Бугун боғимизда мотам, “Jetline” жиддий аварияга дуч келди”, деди бош директор Ян Эрикссон матбуот анжуманида.
Орадан кўп ўтмай, ҳодиса жойига тез ёрдам, ўт ўчириш машинаси, вертолёт етиб келди, полиция тергов бошлади.
“Грона Лунд” – Стокгольмнинг кўплаб оролларидан биридаги, денгиз соҳилидаги машҳур диққатга сазовор жой, атрофи бир неча музей билан ўралган. Истироҳат боғи веб-сайтида пўлатдан ясалган ҳалинчак соатига 90 км (56 миль) тезликда учиши, ҳаракат давомида 30 метр (98 фут) баландликка кўтарилиши ҳақида маълумот жойлаштирилган.
Швеция маданият вазири Париса Лилжестранд фикрича, ҳалокат ҳақидаги хабар тушунарсиз.
“Менинг фикрим жабрланганлар тақдири, уларнинг оила аъзолари, яқинлари билан банд”, деди мулозим “ТТ” ахборот агентлигига берган баёнотида.
Муҳаррама Пирматова,
ЎзА