Шомуродов ва Файзуллаев асосий таркибда, “Башакшеҳир” сафарда йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Туркия Суперлигасининг 5-турида ўзбекистонлик футболчилар Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев тўп сураётган “Башакшеҳир” сафарда “Амедспор”га қарши баҳс олиб борди. Диёрбакирда ўтган учрашув мезбонларнинг 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.
Ҳар икки ҳамюртимиз учрашувни асосий таркибда бошлади. Элдор ҳужум чизиғида ҳаракат қилган бўлса, Аббосбек ҳужумларни ташкил этишда фаолият олиб борди. Бироқ “Башакшеҳир” рақиб ҳимоясини ёриб ўтишда жиддий қийинчиликка дуч келди.
Биринчи бўлимнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади, аммо 45+1-дақиқада “Амедспор” олдинга чиқди. Танаффусдан кейин мезбонлар устунликни янада ошириб, якунда бешта жавобсиз гол урди. Гифт Орбан хет-трик қайд этган футболчилардан бири бўлди.
Бу мағлубият “Башакшеҳир”нинг мавсум бошидаги қийин даврини давом эттирди. Элдор эса мазкур учрашувгача Суперлиганинг дастлабки тўрт турида 4 та гол уриб, жамоасининг энг сермаҳсул футболчиси бўлиб турганди. Аббосбек эса дастлабки тўрт учрашувда 1 та голли узатма қайд этган.
Ўзбек ва жаҳон спортига оид энг сўнгги янгиликлар: @Uzasport