Шерзод Поёнов Осиё ўйинларида кумуш медалга эга чиқди
ХХ Осиё ўйинларининг спорт курашлари бўйича мусобақалари доирасида эркин кураш йўналишида сўнгги ҳал қилувчи финал беллашувлари давом этмоқда.
Эркин кураш дастурининг 97 килограммгача вазн тоифасида ҳамюртимиз Шерзод Поёнов сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсини эронлик Амир Али Азарпирага қарши ўтказди. Унда полвонимиз мағлубиятга учраб, кумуш медални қўлга киритди.
Ўзбекистон делегацияси ҳисобида ҳозирча 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза, жами 70 та медаль бор.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА