Шеърият ва қалб шоираси (+видео)
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида уюшма аъзоси, ижодкор Гулчеҳра Шаҳобиддин қизининг "Ёрилтош" номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Адабиёт — инсон қалбидаги туйғулар, йиллар давомида йиғилган кечинмалар ва ҳаёт ҳақиқатларининг сўзга кўчган ифодасидир. Ҳар бир китоб эса муаллифнинг ўзига хос олами, дунёқараши ва ўқувчи билан қурган самимий суҳбатидир. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида уюшма аъзоси, ижодкор Гулчеҳра Шаҳобиддин қизининг "Ёрилтош" номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи — юрт хизмати йўлидаги заҳматли меҳнатдан чўчимайдиган, ижод ва маърифатни ҳаётнинг муҳим мезонига айлантирган фидойи ижодкор. Унинг адабиётга садоқати, сўзга масъулияти ва жамоатчилик фаолияти йиллар давомида шаклланган ижодий қиёфасида яққол намоён бўлади.
Адабиёт ихлосмандлари, таниқли ижодкорлар, адабиётшунос олимлар, зиёлилар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этган адабий тадбир шоиранинг серқирра ижоди, миллий адабиётимиз ривожига қўшаётган ҳиссаси, шеъриятига хос бадиий тафаккури ва ижодий изланишларига бағишланди.
Тақдимот давомида китобнинг мазмун-моҳияти, бадиий қиммати ва муаллиф ижодининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида фикрлар билдирилди. "Ёрилтош" китобининг тақдимоти шоиранинг навбатдаги ижодий изланишлари, адабиётга садоқати ва сўз санъатига бўлган юксак масъулиятининг ифодаси бўлди. Китобнинг рамзий номиёқ ўқувчини чуқур мушоҳадага, ҳаёт ва инсон ҳақидаги ўйларга, бадиий тафаккур оламига чорлайди.
Муҳайё Турдалиева, Ойбек Давронов, Салимжон Обиджонов, ЎзА