Шахматчи қизларимиз Туркия турнирида совриндор бўлди
Туркиянинг Маниса шаҳрида шахмат бўйича ўтказилган “2nd Mesir International Open Chess Tournament” халқаро турнирида мамлакатимиз хотин-қизлари муносиб натижаларни қайд этди.
Хусусан, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Нилуфар Ёқуббоева "А” гуруҳида 5,5 очко билан 7-ўринни, Зилола Актамова "А” гуруҳида аёллар ўртасида 2-ўринни, Озода Шаҳзодова "А” гуруҳида аёллар ўртасида 3-ўринни, Шоҳина Аҳмедова "Б” гуруҳида 3-ўринни эгаллади.
Дунёнинг 20 га яқин давлатидан шахматчилар қатнашган турнирнинг “А” гуруҳида озарбайжонлик Вугар Расулов 9 та турдан иборат ўйинларда 7,5 очко билан ғолибликка эришган бўлса, “Б” гуруҳида туркиялик Али Арда Эракар 7,5 очко билан 1-ўринни қўлга киритди.
Т.Рўзиев, ЎзА