Шахмат: Тоҳир Воҳидов фахрийлар ўртасида Осиё чемпиони
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида шахмат бўйича фахрийлар ўртасида классик, рапид, блиц йўналишларида ўтган Осиё чемпионатида ҳамюртимиз ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Мукофот жамғармаси 4 минг АҚШ долларидан иборат бўлган чемпионатда бир қатор давлатларнинг фахрий шахматчилари қаторида ўзбекистонлик “ақл гимнастикачилар ҳам бир қатор йўналишларда совринли ўринларга даъвогарлик қилди.
Чемпионатнинг С50+ ёш тоифасининг рапид йўналишидаги шиддатли баҳсларда ўз салоҳиятини намойиш этган ҳамюртимиз Тоир Воҳидов барча рақибларидан устун эканлигини намойиш этди.
Самарқанд шахмат мактабининг амалдаги устозларидан бири Тоҳир Воҳидов 7 та турда 6 очко жамғариб, ушбу ёш тоифасида рапид йўналиши бўйича қитъа чемпиони, деган шарафли номга эга чиқди.
Т. Рўзиев, ЎзА