“Шарқ марвариди-2026” доирасида кўргазма ташкил этилди
Тошкент шаҳрида “Шарқ марвариди-2026” доирасида от пойгаси мусобақаси ва кўргазмали чиқишларда совриндор бўлган спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир давомида миллий қадрият ва анъаналарни ўзида мужассам этган ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси ҳам ташкил этилди. Унда миллий амалий санъат намуналари, қўл меҳнати асосида тайёрланган безак буюмлари ва сувенирлар намойиш қилинди.

Шунингдек, тадбирда миллий керамика, ипак матолар, заргарлик буюмлари, дизайнерлик кийимлари, расмлар ва сувенирлар меҳмонлар эътиборини тортди.


Кўргазмада иштирок этган маҳаллий ва хорижий меҳмонлар ўзбек халқининг бой маданий мероси ва ҳунармандчилик анъаналарига юқори баҳо берди.
Г.Бобоева,
ЎзА