Сеул КХДРга янги даъво билан чиқмайди
Жанубий Корея бирлашиш вазири Чон Дон Ён парламентдаги чиқишида Сеул КХДР томонидан мамлакатга тегишли мулк вайрон қилингани бўйича қўшимча суд бошлаш режалаштирилмаганини айтди.
Ушбу баёнот суд Кeсон чегара ҳудудида жойлашган ва 2020 йил шимолликлар томонидан портлатиб юборилган алоқа идораси биноси учун Шимолий Кореядан 44,6 миллиард вон (32,5 миллион доллар) ундириш ҳақида қарор чиқаргандан сўнг берилди. Мулозим ҳодисани Жануб жамоатчилигини ғазабга солган ва икки томонлама келишувга зид ноқонуний ҳаракат сифатида баҳоласа-да, амалий нуқтаи назардан шимолий қўшнига нисбатан суд қарорини ижро этиш имкони йўқлигини тан олган.
Эслатиб ўтамиз, КХДР 2020 йил июнь ойида қочқинлар томонидан чегарадан ташвиқот варақаси юборилишига Сеул тўсқинлик қилмаганига норозилик сифатида бирлашган алоқа офисини портлатган. Бундан ташқари Пхеньян ўшанда Кўмган тоғидаги Жанубий Корея қурган қатор сайёҳлик объектларини ҳам вайрон қилган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА