Сенат ялпи мажлисида жорий йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтилди. Қонунчилик йўналишида жадал иш олиб борилгани, хусусан, 85 қонун кўриб чиқилгани қайд этилди.

Янги конституциявий ваколатлардан келиб чиқиб, сенаторлар қонунчилик ташаббусини илгари суришга алоҳида эътибор қаратган. Қўмиталарда турли соҳа ва йўналишларга оид 10 га яқин қонунчилик таклифлари устида фаол иш олиб борилмоқда.

– Назорат-таҳлил фаолияти доирасида асосий вақтимиз ҳудудларда ўтди, десак хато бўлмайди, – деди Сенат Раиси Т.Норбоева.  – 60 га яқин тадбир ўтказилиб, муайян соҳа, тармоқ ва ҳудудларни ривожлантиришнинг долзарб масалаларига оид вазифа, тавсия, кўрсатмалар белгилаб берилди. Ўрганишлар, таҳлиллар ва кўп сонли аҳоли мурожаатлари асосида болалар саломатлигини асраш, аграр соҳани ривожлантириш, меҳнат қонунчилигига риоя қилиш ва алимент масалаларига оид долзарб масалалар юзасидан ижро органларига тўртта парламент сўрови юборилди.  

Жойлардаги 10 га яқин муаммоли масалалар ялпи мажлис минбарига олиб чиқилиб, уларни самарали ҳал этиш чора-тадбирлари белгиланди. Шунингдек, турли йўналишлардаги долзарб масалалар юзасидан мутасадди вазирлик, идораларга 30 дан зиёд сенатор сўровлари юборилиб, ижобий ечим топилиши таъминланди.    

5,2 мингдан зиёд аҳоли мурожаати кўриб чиқилиб, уларнинг ҳар тўрттадан биттаси алоҳида назоратга олинди ва 70 фоиздан зиёди қаноатлантирилди.

Маҳаллий кенгашлар билан ҳамкорлик янги поғонага кўтарилди.  

Сенатнинг жорий йил иккинчи ярмига мўлжалланган иш режаси шакллантирилди. Унда 10 га яқин соҳа ва йўналишларга оид қонунчиликни такомиллаштириш, 30 га яқин йўналишларда назорат-таҳлил тадбирлари (қонунлар, дастурлар ижроси), шунингдек, халқаро алоқалар ва маҳаллий кенгашлар билан ҳамкорликка оид 20 дан зиёд вазифалар ҳамда бошқа муҳим тадбирлар акс эттирилган.

Н.Абдураимова, ЎзА

German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенаторлар жорий йилнинг биринчи ярмида 85 қонунни кўриб чиқди