Саёҳат кемасида эпидемия тарқалди: қурбонлар бор
Аргентинадан Кабо-Вердега кетаётган “MV Hondius” саёҳат кемасида “Ҳантавирус” эпидемияси тарқалди. Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлган, яна бир қанча йўловчилар ва экипаж аъзолари тиббий назорат остида.
Таъкидланишича, кема Атлантика океани бўйлаб кетаётган бўлган, Цент-Елена ва “Юксалиш” оролларида тўхташлар амалга оширилган. Кейинчалик “Oceanwide Expeditions” компанияси журналистларга Голландиянинг икки фуқароси ва бир германиялик сайёҳ ҳалок бўлганини маълум қилди.
Бундан ташқари, саёҳат давомида Британия фуқаросининг ҳам аҳволи ёмонлашган ва у Жанубий Африкага олиб кетилган. Ҳозирда у Ёханнесбургда реанимация бўлимида, аҳволи оғир, аммо барқарор аҳволда.

– Бу беморга ҳантавируснинг бир варианти ташхиси қўйилган, -дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, ҳозирда бортда икки экипаж аъзоси ўткир респиратор аломатлари билан оғир аҳволда ётибди. Иккаласи ҳам шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож.
– Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари воқеа юзасидан шошилинч чоралар кўрмоқда, -деди ташкилотнинг Европа идораси раҳбари Ханс Клуге. – Тузилма тиббий ёрдам, эвакуация, тергов ва жамоат саломатлиги хавфини баҳолаш бўйича мамлакатлар билан ҳамкорлик қилмоқда.
“Ҳантавирус” одатда кемирувчилар орқали юқадиган ноёб касаллик. Вирус ўпкага жиддий зарар етказиши мумкин ва оғир ҳолатларда ўлим даражаси юқори.
С.Раҳимов, ЎзА