Сайловда энг муносиб номзодга овоз бераман!
Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Keлажагинг учун овоз бер” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.
Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, вилоят Aдлия бошқармаси вакиллари ҳамда сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган ёшлар иштирок этди.
Давра суҳбатида муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ҳар бир фуқаро Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқидан фойдаланиб, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши Ватанимиз келажаги учун алоҳида аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.
Ёш сайловчилар “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги ва “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунларнинг мазмун-моҳияти, фуқароларнинг сайлов қонунчилигида белгиланган конституциявий ҳуқуқлари билан таништирилди.
[gallery-3853]
– Мен яқинда 18 ёшга тўлганим боис сайловда биринчи марта иштирок этаман, - дейди тадбир иштирокчиларидан бири Азамат Раҳмонқулов. – Конституциямизнинг 117-моддасида белгилаб қўйилган ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш мен учун улкан шараф. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга эканлиги, овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланганлиги ҳақида биламан. Бугунги тадбирда сайлов қонунчилиги тўғрисидаги билимларим янада бойиди. Президент сайловида энг муносиб номзодга овоз бераман.
Тадбирда ёшларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтарилди ҳамда фаол ёшларга бадиий китоблар тақдим этилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА