SARS-CoV-2 коронавируси келгусида қандай ривожланади?
Бу саволга россиялик иммунолог, ўта хавфли юқимли касалликлар бўйича мутахассис Владислав Жемчугов қуйидагича жавоб берди.
Мутахассислар бошқа вируслар бўйича тўплаган билимларига таяниб, SARS-CoV-2нинг келгуси эволюцияси қайси вариантларда ривожланиши мумкинлиги ҳақида шундай фикрни билдиришмоқда, дейди у Sputnik радиосига берган интервьюсида.
"Атипик пневмония (SARS) ва MERS (яқин шарқ респираторли синдром) – улар ҳозир йўқ, қаёққадир ғойиб бўлган, қаёққа йўқолганини ҳеч ким айта олмайди. Уларда узоқ яшаб қолишга имкон берадиган мутация ҳам содир бўлмади. Ўйлашимча, улар шунчаки, табиатда ҳалок бўлишган", – дейди Владислав Жемчугов.
Вируслар эволюциясида бошқа вариантлар ҳам мавжуд: мутация давомида улар , тажовузкорлигини йўқотиб, у ёки бу жониворларнинг организмида зиён келтирмасдан ўрнашиб олган бўлиши ҳам мумкин, дея давом этади врач.
"Мисол учун, Эбола вируси ҳақида шундай десак бўлади: у катта кўршапалакларни ўлдира олмайди, ўз навбатида, кўршапалаклар иммунитети ҳам ушбу вирусни мавҳ эта олмайди. Агар инсон вирусни уни ташувчининг қони орқали юқтириб олса, унда Эбола хасталиги бошланади", – дея изоҳ беради мутахассис.
Коранавирусда ривожланишнинг учта варианти мавжуд, дейди олим.
"Биринчи вариант –SARS-CoV-2 коронавируси “иммун консенсусига” эришиб, янги хўжайинини топади. Иккинчи вариант – у SARS ва MERS га ўхшаб ғойиб бўлиши мумкин. Учинчиси инсоният учун энг ёмон вариант ҳисобланади, – у ҳар доим инсон организмида гриппнинг иккинчи вируси сифатида паразит каби яшаб қолади", – дейди Владислав Жемчугов.
Иммунолог олим суҳбатнинг якунида коронавирусдан энг ишончли ҳимоя вакцина олиш эканини алоҳида таъкидлаган.