Сардорлар “Заковат” да беллашди
Андижон шаҳридаги вилоят ёшлар марказида “Заковат” интеллектуал беллашуви бўлиб ўтди.
Шоҳ ва шоир, буюк саркарда, қомусий олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллиги муносабати билан ёшлар орасида китобхонликни тарғиб этиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятни юксалтириш, қалбларида юртимиз тарихи, улуғ аждодларимизга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган “Заковат” беллашувида “Болалар ҳаракати” сардорларидан тузилган жамоалар иштирок этди.

Иштирокчилар Бобур ҳаёти, фаолияти, ижоди, ўзбек адабиёти ривожига қўшган ҳиссаси ҳамда китобхонлик ҳақидаги саволлар доирасида билимларини синовдан ўтказди.

Якунда беллашув ғолиблари, энг фаол иштирок этган сардорлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (сурат), ЎзА