Саноат корхоналарида сайёр ўрганишлар ўтказилди
Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов, Бош прокуратура Департаменти қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари А.Акбаров ҳамда ишчи гуруҳ томонидан Тошкент ва Самарқанд вилоятларида жойлашган алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ишлаб чиқариш қуввати, экспорт-импорт имкониятлари ҳамда тадбиркорлик фаолиятида юзага келаётган масалалар атрофлича ўрганилди.
Унда лизенция талаб ва шартлари асосида фаолиятни йўлга қўйиш, ишлаб чиқариш қувватлари бажарилиши, соҳада замонавий технологиялардан унумли фойдаланишнинг самарадорлиги билан яқиндан танишилди.


Ишлаб чиқариш корхонасида акциз марка олиш жараёнида муаммолар мавжудлиги аниқланиб, жойида бартараф этилди.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда соҳада 17 минг 585 та тадбиркорлик субъектлари фаолият олиб бормоқда, буларнинг 4 таси тамаки, 6 таси спирт, 36 таси алкоголь, 25 таси пиво маҳсулотлари ишлаб чиқаради, 427 та корхона улгуржи, 17 минг 93 та корхона чакана савдо билан шуғулланади.


Мазкур тадбирлар тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ҳамроз Баёнов, ЎзА