Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеяси (ПА)нинг баҳорги сессияси доирасида Сенат Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси Пискарев мемориал қабристонига гулчамбарлар қўйиш маросимида иштирок этди.

Маросим Иккинчи жаҳон урушида тинчлик ва озодлик йўлида жонини фидо қилган миллионлаб инсонларнинг жасоратига чуқур миннатдорлик ва ҳурмат ифодаси бўлди.

***

ПА тадбирлари доирасида Сенат Раиси Танзила Норбоева Беларусь Республикаси Миллий Мажлиси Республика Кенгаши Раиси Наталья Кочанова билан учрашди. Унда ўзаро ҳамкорлик, Ўзбекистон парламент делегациясининг жорий йил август ойида Витебскка бўладиган расмий ташрифига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар икки давлат ҳудудлари, ишбилармон доиралари, ёшлар ва етакчи аёлларни янада яқинлаштиришга қаратилган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнида ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

Учрашув якунида парламентлараро ҳамкорлик суръатини сақлаб қолиш ва барча даражаларда эришилган келишувларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Н.Абдураимова, ЎзА

German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Санкт-Петербургда МДҲ ПА доирасидаги муҳим тадбирлар бўлиб ўтди