Самбочиларимиз жаҳон чемпионатини илк кунида 7 та медалли бўлди
Грециянинг Салоники шаҳрида кадетлар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида самбо бўйича жаҳон чемпионати старт олди. Мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан иқтидорли спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.
Мусобақанинг биринчи кунида ўсмирлар ўртасидаги беллашувлар ўтказилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муносиб иштирок этиб, 2 та олтин ва 5 та бронза медалга сазовор бўлди.
Олтин медалларни Абдуллоҳ Раҳмонов ҳамда Шоҳжаҳон Ғолибов қўлга киритди. Бронза медалларига эса Матлуба Атаниёзова, Сарвиноз Салиева, Давлат Козимов, Дилмурод Дўстмуродов ва Саддам Қурбонов сазовор бўлди.
Чемпионатнинг кейинги кунларида кадетлар ва ёшлар ўртасидаги беллашувлар давом этади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА