Саида Зуннунованинг “Руҳ билан суҳбат” достонида сурат, овоз ва хотира поэтикаси
Раҳим Ғайбулла ўғли МАРДАНОВ катта ўқитувчи, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Гулистон давлат педагогика институти Гулистон, Ўзбекистон
Аннотация
Мақолада Саида Зуннунованинг 1963–1966 йилларда яратилган “Руҳ билан суҳбат” достонининг композицияси, нутқ тузилмаси ва хотира поэтикаси таҳлил қилинган. Достоннинг номи 1976 йилги “Танланган асарлар” жилдидаги шакли асосида аниқлаштирилган. Тўйдан кейинги тундан тонггача кечадиган сюжетда уруш беваси бўлган она билан девордаги сурат орқали сўзловчи марҳум умр йўлдош ўртасидаги мулоқот, шунингдек, “биз” шаклидаги жамоавий овознинг пайдо бўлиши кўрсатилган. Она нутқидаги уруш даври хотираси, аёллар меҳнати ва урф-одатни бузиш лавҳаси гендер нуқтаи назаридан шарҳланган. Достон шахсий айрилиқ мавзусидан тинчлик ва тарихий масъулият мавзусига кўтарилиши далилланган.
Таянч сўзлар: Саида Зуннунова, достон, диалог, сурат, хотира, уруш мавзуси.