Рухсатингизсиз уйингизни бузишлари мумкинми? (+видео)
Уй — инсон учун шунчаки бино эмас. Бу оиласи, хотиралари, йиллар давомида орттирган мулки ва осойишталиги жамланган маскан.
Аммо уй бузилиши ҳақидаги хабар оила учун жиддий саволларни юзага чиқаради:
Фуқаронинг розилигисиз уй бузилиши мумкинми?
Янги уй берилса, унинг шароити аввалгисидан ёмон бўлмайдими?
Компенсация қандай ҳисобланади?
Уйи бузилаётган инсон ўз ҳақ-ҳуқуқини қандай ҳимоя қилиши керак?
Қонун бу ҳолатда мулкдорни қандай ҳимоя қилади?
Қайси вазиятда уйни бузишга йўл қўйилади ва фуқарога қандай кафолатлар берилиши керак?
Бугун ана шу саволларга мутахассис билан биргаликда аниқ жавоб излаймиз.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА