Россияликлар май ойида саёҳат қилиш учун Ўзбекистонни танламоқда
Авиачипта сотишга ихтисослашган “Авиасейлс” компанияси маълумотига кўра, Туркия, Ўзбекистон ва Хитой яқинлашиб келаётган май ойида россияликлар учун энг қулай дам олиш масканлари сифатида кўриляпти.
-Туркия май ойи учун энг жозибадор хорижий йўналишга айланди: халқаро буюртманинг 16 фоизи айнан шу давлатга тўғри келмоқда, - дейилган компания тарқатган хабарда. - Шунингдек, Ўзбекистон (13 фоиз), Хитой (11 фоиз) ва Арманистон (6 фоиз)га ҳам чипталар фаол равишда банд қилиняпти.
Қўшимча қилинишича, Грузия ва Беларусь тегишли рўйхатда 5 фоиз кўрсаткич билан кейинги ўринларни эгаллаган. Таиланд (4 фоиз), Қозоғистон (3 фоиз), Япония (4 фоиз) ва Италияга трансфер рейслар (2 фоиз) учун ҳам чипталар харид қилинган.
Шунингдек, Вьетнам ва Сербияга буюртма ҳам сезиларли даражада кўпайган.
С.Раҳимов, ЎзА