Россиядан ноқонуний олиб келинган дори воситалари фош этилди
Давлат хавфсизлик хизмати ва xқўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда контрафакт дори воситалари савдосига чек қўйилди.
Хусусан, пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида яшовчи 1963 й.т. фуқаро ҳамда унинг икки нафар фарзанди томонидан дори воситалари сақлаб келинаётган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган 3 та хонадон кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу манзилларда “Бусерелин”, “Волини”, “Бикана”, “Тирзетта” ва бошқа шу каби жами 29 турдаги 1330 қути контрафакт дори воситалари борлиги аниқланиб, ҳолат процессуал тартибда расмийлаштирилди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу маҳсулотларнинг тахминий суммаси 600 млн сўмни ташкил этади.
Маълум бўлишича, мазкур оила аъзолари дори воситаларини Россия Федерациясидан йўловчилар кўмагида кичик партияларда темир йўл ва ҳаво транспорти орқали олиб келиб, Тошкент шаҳрида сотиш билан шуғулланишган.
Ҳозирда аниқланган дори воситаларига нисбатан экспертиза текширувлари тайинланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.
ЎзА